Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Австрия университети билан ҳамкорликда иккита касбий таълим маркази ташкил этилади
Жамият

Ўзбекистонда Австрия университети билан ҳамкорликда иккита касбий таълим маркази ташкил этилади

27
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   ​Ўзбекистон Касбий таълим агентлиги ҳамда Австриянинг IMC Krems амалий фанлар университети ўртасида кенг кўламли таълим ҳамкорлиги тўғрисида келишув имзоланди.

​Келишувга кўра, Наманган ва Бухоро шаҳарларида меҳмонхона менежментига ихтисослашган иккита касбий таълим маркази ташкил этилади.

Лойиҳанинг бош мақсади — туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда таълим сифатини халқаро стандартлар асосида оширишдан иборат.

Марказларда ўқув машғулотларининг камида 60 фоизи амалиётга йўналтирилади ва талабалар махсус ўқув меҳмонхоналарида меҳмонхона хўжалигини юритиш, хизмат кўрсатиш кўникмаларини эгаллайди.

​Шунингдек, лойиҳа доирасида маҳаллий ўқитувчиларни Train-the-Trainer (тренерларни тайёрлаш) модели бўйича ўқитиш ва сертификатлаш режалаштирилган.

​Маълумот учун, IMC Krems университети Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ҳозирда ушбу қўшма дастурда 200 нафардан ортиқ талаба Австрия стандартлари асосида таҳсил олмоқда.

Олдинроқ 2025 йилда Наманган давлат педагогика институти негизида Россиянинг Герцен университетининг рус тилидаги янги Очиқ таълим маркази очилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...