Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини 16 ёшдан бериш таклиф этилди. Мухбиримиз маълум қилишича, кимгадир йўлларда юз бераётган транспорт ҳодисалари сони кам туйилаётганга ўхшайди.
“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлари порталида ўн олти ёшдан автомобилни бошқаришга рухсат берилиши сўралиб, бу бўйича тегишли петиция пайдо бўлди. Муаллифнинг фикрича, кўпчилик хорижий мамлакатларда гувоҳнома шу ёшдан бошлаб берилар экан.
Бундан ташқари, петиция муаллифининг айтишича, гувоҳноманинг берилиши юқори синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш муаммосини кўп жиҳатдан ҳал қилади. Бу эса ўз навбатида ёшлар ўртасида жиноятчиликни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Айни пайтгача петиция 241 та овоз тўплаган. Мурожаат 10 минг овоз олсагина у депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамизки, ИИББ маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида барча йўл транспорт ҳодисаларининг 50% дан ортиғини 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган ҳайдовчилар содир этган.
Изоҳлар мавжуд емас