Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда чет эл валютасини ноқонуний сотиш ва сотиб олиш учун жазо юмшатилди. Бир кун олдин Шавкат Мирзиёев томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун имзоланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Гап 170 (валютани ноқонуний сотиб олиш ёки сотиш) модда ҳақида бормоқда. Илгари бу ҳуқуқбузарлик ўн беш кунга қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 баравари (5,4 млн. сўм) миқдорида жарима қилиш ҳамда валютани мусодара қилиш билан жазоланар эди.
Эндиликда эса валютани ноқонуний сотиб олиш ёки сотиш учун 1 кундан 15 кунгача (илгари фақат 15 кун эди) қамоққа олиш, шунингдек, валюта бойликларини мусодара қилган ҳолда БҲМнинг ўндан йигирма барваригача (2,7 млн. сўмдан 5,4 млн. сўмгача) жарима солиниши мумкин.
Бу ўзгаришлар 1 декабр кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамизки, кеча Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербоевни валюта сотувчиларидан доллар алмаштирганлиги учун танқид қилган эди. Шу билан бирга, вазирлик нима учун валюта сотувчилари бозорларда эркин ишлаши ва дам олиш кунлари мамлакат бозорларида расмий айирбошлаш шаҳобчалари ишини йўлга қўя олмайдиган банк тизими ҳақида ҳеч нарса айтмаган.
Изоҳлар мавжуд емас