Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда давлат идораларида коррупцияни енгишга яна бир бор уринилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирининг маслаҳатчиси Шахноза Соатованинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Унинг айтишича, мамалакатда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши белгиланиб, унга киритилган шахсларга нисбатан бир қатор чекловлар ўрнатилади. Масалан, бундай шахсларнинг давлат хизматига қабул қилиниши тақиқланади.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилмоқда. Бироқ, афсуски, янги тизим 2022 йилнинг 1 январидан сўнг олинган мулкка нисбатан тегишли бўладиганга ўхшайди.
Шуниси ҳам борки, мансабдор шахс ёки унинг оиласи декларацияни тақдим этишдан бош тортса ёки нотўғри маълумот киритса, бу ҳолат уни давлат хизматидан бўшатиш ва жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Яна бир муҳим жиҳат - давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисоб рақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.
Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарлик белгиланган. Умуман олганда, давлат идораларида коррупция учун жавобгарлик кучайтирилмоқда, раҳбар кадрларни ҳар уч йилда ротация қилиш механизми жорий этилади.
Изоҳлар мавжуд емас