Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда электроэнергия таъминоти соҳасига нималар бўлаяпти?
Жамият

Ўзбекистонда электроэнергия таъминоти соҳасига нималар бўлаяпти?

481
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда ток ўчишидан катта норозилик билдиришни давом этмоқда. Электроэнергиянинг мунтазам равишда ўчиши ва паст кучланиш кейинги ҳафталарда одатий меъёрга айланиб бормоқда. Фуқаролар маиший асбобларнинг ишламаётгани, айрим ҳолларда ишдан чиқаётганидан шикоят қилишмоқда.

Қашқадарёдаги воқеани эсланг – июнь ойида фуқаролар электр таъминотининг йўқлигига эътибор қаратиш учун темир йўлни тўсиб қўйишган эди. Оқибатда эса уларнинг ўзи 15 суткага қамалиб, жаримага тортилган. Тўғри, йўлни тўсиб қўйиш мумкин эмас. Лекин муаммо ҳал қилинмаса, қаерга бориш керак?

Электр тармоғи соҳасига   шикоятлар кўп. Нима бўлаётганига аниқлик киритиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг матбуот-котиби Фахриддин Нуралиевга саволлар билан мурожаат қилдик. У қуйидагилар ҳақида маълум қилди.

"Ўзгидромет маълумотларига кўра, 6 июлдан 8 июлгача Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво массалари оқими кириб келиши туфайли иссиқ ҳаво сақланиб туради. Аномал жазирама шароитида кондиционерлар, вентиляторлар ва бошқа ускуналардан жадал фойдаланиш   энергия тизимига ортиқча юклама бермоқда. Бунинг оқибатижа ўз навбатида, айрим подстанциялар ва трансформатор станцияларида турли фавқулодда вазиятлар юзага келмоқда ва уларни таъмирлаш кўп куч ва вақт талаб қилади", - деди Нуралиев. 

Куну-тун навбатчилик

Унинг сўзларига кўра, вазиятни яхшилаш учун 4 июлдан 25 июлгача "Ҳудудий электр тармоқлари" томонидан раҳбарлар, мутахассислар ва авария бригадаларидан иборат куну-тун навбатчилик ташкил этилган. Мақсад -фавқулодда вазиятларнинг ўз вақтида олдини олиш ва бартараф этиш, ҳудудларни барқарор энергия билан таъминлашдан иборат.

Рекорд даражадаги истеъмол 

Мамлакатда 1 июль куни электр энергияси истеъмоли 213,6 млн.кВт/соатни ташкил этган, бу ёз ойлари учун мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган йилнинг 1 июлига нисбатан кунлик истеъмол тахминан 30,5 млн. кВт/соат ёки 16,6% га ошган.

Қўнғироқ қилинг! Ёзинг

Электр энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келган ҳолларда компания истеъмолчилардан 1154 қисқа рақамига қўнғироқ қилишни ёки "Hududiy elektr tarmoqlari AJ bilan muloqot” телеграм-каналига мурожаат юборишни сўрайди.

Катталарнинг фикри

Вазиятга Энергетика вазирлиги ҳам изоҳ берган. Уларнинг айтишича, июль ойининг биринчи ярмида мамлакатда ҳароратнинг кескин ошиши кузатилмоқда. Шу муносабат билан 6 июлдан 8 июлгача бўлган даврда республикада кунлик электр энергияси сарфи 223 миллион киловатт-соатга етиши кутилмоқда. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23% га кўпдир.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда республика сув ҳавзаларига сув оқими ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37% кам ёки ўртача йиллик сув оқимига нисбатан 48%ни ташкил етади. Бу ҳолат гидроэлектр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади.

"Ушбу омилларга қарамай, электр станцияларида электр енергияси ишлаб чиқариш бўйича барча зарур чора-тадбирлар режалаштирилган ҳажмда амалга оширилмоқда", - дея таъкидламокда вазирлик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...