Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда эски машиналар учун экологик тўлов ундириш режасидан воз кечилди
Жамият

Ўзбекистонда эски машиналар учун экологик тўлов ундириш режасидан воз кечилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда жамоатчилик эътирозларидан сўнг 30 йилдан ошган автомобиллар эгаларига йиллик экологик компенсация тўлатиш мажбуриятини юклаш ғоясидан воз кечилди. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тегишли қонун лойиҳаси келиб тушган таклифлар асосида тубдан қайта ишланаётганини маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар бозор нархида сотиб олиниб, утилизация қилиниши айтилган эди.

Эндиликда маъмурий мажбурлаш ўрнига бозор механизмларига асосланган рағбатлантириш тизими жорий этилади. Янги тартибга кўра, эски автомобиллар бозор қиймати бўйича баҳоланади. Шундан сўнг эгасига пул маблағи ёки махсус ваучер берилади.

Ушбу ваучердан расмий дилерлардан янги автомобиль сотиб олишда бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш мумкин. Машина нархининг қолган қисмини эса 2 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга фоизсиз муддатли тўлов (рассрочка) асосида тўлашга рухсат берилади.

Агентлик маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда қарийб 5 миллион автомобиль рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 100 мингга яқини носоз ҳолатда. Мазкур носоз транспорт воситалари шаҳарлардаги жами зарарли ташламаларнинг 63 фоизини юзага келтирмоқда. 

Қонун лойиҳасини фуқаролар ва соҳа мутахассислари фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...