Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда реадмиссияга учраган фуқаролар учун хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш соддалаштирилди. Энди ҳужжатни фақат алоҳида ҳолларда қайта олиш мумкин бўлади. Бундай истиснолар рўйхати ҳукумат томонидан аллақачон тасдиқланган.
Улар орасида:
• яқин қариндошининг хорижда вафот этиши;
• фуқаронинг ўзи ёки унинг яқин қариндоши учун чет элда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ёки жарроҳлик амалиёти зарурати;
• фан олимпиадалари, таълим ёки халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш;
• Ўзбекистоннинг чегараолди ёки эксклав ҳудудларида яшаш;
• Президент, Вазирлар Маҳкамаси ёки Президент Администрацияси раҳбарининг топшириқларини бажариш.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, паспортни расмийлаштириш учун Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин. Реадмиссияга учраган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ушбу департамент томонидан "Паспорт-виза" тизимига киритилади.
Аввалроқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб миграция қоидаларини бузгани учун депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари икки йил давомида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштира олмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас