Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда грипп ва пневмонияга қарши кимлар текинга эмланиши маълум қилинди
Жамият

Ўзбекистонда грипп ва пневмонияга қарши кимлар текинга эмланиши маълум қилинди

481
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, кузда Ўзбекистонда кимлар текинга грипп ва пневмонияга қарши эмланиши маълум қилинди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида мавжуд маълумотларга кўра, ўтган 2019 йилда 21 минг нафардан ортиқ «Мурувват», «Саховат» уйларида яшовчи шахслар ҳамда меҳрибонлик, ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари учун гриппга қарши вакциналар давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилган. Жорий 2020 йилда ҳам шу тоифадаги аҳолига вакциналарнинг текинга берилиши кўзда тутилган.

“Бошқа аҳоли вакиллари ўз ҳисобидан, хусусий вакцина эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин», – деди эпидемиолог Рустам Икромов.

Унинг   қўшимча қилишича, грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тайёрланиб, таклиф сифатида ҳукуматга тақдим этилган.

“Ҳужжатда вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил этиш ишлари кўзда тутилган. Агар дастур кучга кирса бу ишларни сентябрдан бошлаш режалаштирилган», – деди мутахассис.

Аввалроқ Икромов куз-қиш пайтида бир касалликка бошқаси қўшилиши ҳисобидан микст-инфекция пайдо бўлиши мумкинлиги, натижада коронавирусга чалинган беморлар учун оғирроқ оқибатлар юзага келиши ҳақида айтиб ўтди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...