Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий медиаистеъмол тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 64,8 фоизи ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади. Batafsil.uz мухбири жорий маълумотлар билан танишди.
Мамлакат аҳолисининг рақамли платформалардан фойдаланиш кўрсаткичлари таҳлил қилинганда, ижтимоий тармоқлар жамиятнинг кундалик ҳаётига чуқур кириб боргани аён бўлди. Сўровда қатнашган респондентларнинг 64,8 фоизи турли ижтимоий тармоқлардан мунтазам фойдаланишини маълум қилган.
Рақамли платформалар орасидаги ўзаро машҳурлик рейтингида эса Instagram яққол етакчиликни қўлга киритди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг 92,7 фоизи айнан ушбу платформани танлашини билдирган бўлиб, бу кўрсаткич Instagram платформасининг мамлакат ахборот ва визуал контент майдонидаги мустаҳкам ўрнини кўрсатади.
Телеграм эса барча учун кундалик мулоқот воситасига айланганлиги, у билан барча жараёнлар интеграциялашгани қайд этилди.

Изоҳлар мавжуд емас