Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида Янгийўл ва Тошкент шаҳарлари ўртасидаги 300 сонли автобус қатнови қайта тикланди. Мазкур йўналиш ўрнатилган тартибда қайта расмийлаштирилиб, очиқ электрон тендер натижаларига кўра DELFIN AVTO томонидан хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Илгари "Янгийўл АШБ – Тошкент (Жанубий вокзал АШБ)" номи билан фаолият юритган йўналиш ўрганишлардан сўнг вилоятлараро-шаҳарлараро йўналиш сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган.
Бугунги кунда Янгийўл автовокзали ва Тошкент Жанубий вокзали ўртасида мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда.
Автобуслар йўналиш давомида Поябзал фабрикаси, Босмахона, Жунариқ маҳалласи, Тўрт қиз, Тинчлик, Чаманзор, Тўябўғиз, Қуёшли бозори ҳамда Чилонзор буюм бозори каби оралиқ бекатлар орқали ҳаракатланади.
Йўналишда йўлкира ҳақи 5 000 сўм этиб белгиланган бўлиб, йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида электрон тўлов тизими ҳам жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбекдаги аҳоли бекатларда соатлаб сарсон бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар мавжуд емас