Загрузка
Загрузка
Тошкентда Қозоғистондан келган 16 нафар футболчи ва уларнинг ота-оналари овқатдан заҳарланди
Ҳодисалар

Тошкентда Қозоғистондан келган 16 нафар футболчи ва уларнинг ота-оналари овқатдан заҳарланди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкентда ўтказилган халқаро футбол турнирида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидан келган 16 нафар бола футболчи шифохонага ётқизилди. Улардан ташқари бир нафар мураббий ва 11 нафар ота-она ҳам стационар даволанмоқда.

Қарағанди вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, 2026 йил 28 октябрдан 2 ноябрга қадар Тошкентда Дўстлик кубоги халқаро футбол турнири ўтказилган. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон жамоалари иштирок этган.

Мусобақада Қарағанди вилояти номидан 2014, 2018 ва 2019 йилларда туғилган болалардан ташкил топган Jas Batir, Nomad Akademiya ва Skaut хусусий футбол мактаблари жамоалари қатнашган.

Турнирга жами 60 нафар бола, 32 нафар ота-она ва тўрт нафар мураббий келган. Сафар харажатлари иштирокчиларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланган.

Бошқарма маълумотига кўра, шифохонага ётқизилганлар Тошкентдаги меҳмонхонада яшаган ва у ерда овқатланган. Улар пойтахтдаги 5-сон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан Batafsil.uz мухбири масъул идораларга сўров юборди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида 2026 йил давомида мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилганди. Санитария-эпидемиология хизмати маълумотига кўра, февралда заҳарланиш кузатилган бешта боғчадан фақат биттасида ҳодисадан олдин режали текширув ўтказилган. Октябрдаги ҳолатда эса болалар заҳарланган учта боғчанинг барчаси аввал текширилган, аммо уларда санитария талаблари бузилгани аниқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...