Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раисининг собиқ ўринбосари Ғайратилла Ёзиев ва хизматнинг бир неча юқори мартабали мулозимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, тўпланган жиноят иши материаллари кўриб чиқиш учун Ҳарбий судига юборилди.
Тергов органи томонидан ушбу шахсларга нисбатан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва коррупциявий жиноятларни содир этганлик айби илгари сурилган.
Маълумотларига кўра, гуруҳ таркибидаги айрим мансабдор шахслар ўз ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда бошқа шахсларнинг маъмурий ҳамда ҳуқуқий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган.
Мазкур жиноят иши бўйича суд жараёнлари зобитлар ва давлат сири билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартибига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва собиқ ДХХ ходимларига нисбатан ҳам ҳукм чиқарганди.

Изоҳлар мавжуд емас