Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хонадон иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф этилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда хонадон иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф этилмоқда

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Ўзбекистонда хонадонлардаги иссиқхоналарни модернизация қилиш учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш, айланмадан олинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда энергия тежовчи тизимлар истеъмол қилган электр энергияси харажатларининг ярмини қоплаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, янги иссиқхоналар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёевга хонадонлардаги иссиқхоналарни янгилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдим этилган. Бу ҳақда президентнинг расмий сайти хабар берди.

Таклифларга кўра, Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги хонадонларга яшил энергия манбаларини жорий этиш ва самарали ускуналар ўрнатиш учун 100 миллион сўмгача грант ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Янги экологик иссиқхоналар қуриш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни модернизация қилиш учун эса 150 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар бериш назарда тутилмоқда.

Иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада эҳтиёжманд оилалар учун экологик хавфсиз иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликларида ҳосил бўладиган ифлос дренаж ва фильтрация сувларини йиғиш, тозалаш ҳамда қайта ишлатиш масаласи муҳокама қилинган. Бунинг учун Оҳангарон туманида ихтисослашган оператор фаолиятини йўлга қўйиш ва зарур инфратузилмани яратиш таклиф этилган.

Шунингдек, иссиқхона маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотиш имкониятларини кенгайтириш чоралари ишлаб чиқилади.

Кеча Тошкент шаҳри ва вилоятида экологик хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иситиш тизимларига ўтган иссиқхоналар фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни меъёрдан ортиқ чиқарадиган ва экологик талабларга жавоб бермайдиган иссиқхоналар фаолиятига қўйилган тақиқ эса сақлаб қолинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...