Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган киши тўғрисидаги маълумотни яшириш учун 11, 1 миллион сўмгача  жаримага тортилиш  мумкин
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган киши тўғрисидаги маълумотни яшириш учун 11, 1 миллион сўмгача жаримага тортилиш мумкин

1803
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирлигининг матбуот-котиби Севара Ўринбоевага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган киши тўғрисидаги маълумотни яшириш учун 11,1 миллион сўмгача жаримага тортилиш мумкин. 

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига асосан, юқтириш хавфи юқори бўлган даврда қонунчиликнинг шахслар ва алоқалар жойи бўйича маълумотни ошкор қилиш талабини узрсиз сабабларга кўра бажармаганлик учун фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 дан 30 баробаригача (4.4 миллиондан 6.6 миллион сўмгача), мансабдор шахслар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 дан 50 баробаригача (6.6 миллиондан 11.1 миллион сўмгача) жаримага тортилади”, - дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамизки, кеча Тошкентда стикерсиз ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди. Улар ҳам 11,1 миллион сўмгача жаримага тортилишади.

Шу билан бирга, айрим бадавлат ўзбекистонликлар "етказиб берувчилар" ниқоби остида ўзларининг BMW X7, Mercedes ва Lexus автомобилларида ҳаракатланиш учун рухсат олишга уринмоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...