Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб тузалган ва карантинда бўлган шахсларни ҳақоратлаш учун жавобгарлик белгиланган.
Жумладан, собиқ бемор ва карантиндаги шахснинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилганлик, шунингдек ушбу тоифадаги шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисида маълумот тарқатганлик учун 9 миллион сўмгача маъмурий жарима солинади.
Қонунга хилоф ҳаракатни такроран содир этганлик учун айбдорга 22,3 миллион сўм жарима белгиланиши ёки у 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача тузатиш ишларига тортилиши мумкин.
Агар фуқаронинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларнинг ноқонуний ошкор қилиниши жиддий оқибатларга олиб келадиган бўлса, ҳуқуқбузар 44,6 миллион сўм жаримага тортилади ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинади.
Изоҳлар мавжуд емас