Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ўлимлар сони ошди: эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ ўлмоқда
Жамият

Ўзбекистонда ўлимлар сони ошди: эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ ўлмоқда

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 86,9 минг нафарнинг ўлими қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 минг нафарга кўп бўлиб, вафот этганларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь–июнь ойларида мамлакатда ўлим коэффициенти ҳар минг аҳолига 4,6 ҳолатни ташкил этган.

Жами вафот этганларнинг 48,3 минг нафари ёки 55,6 фоизи эркаклар, 38,6 минг нафари ёки 44,4 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, шаҳарларда 47,3 минг, қишлоқ жойларда эса 39,6 минг ўлим ҳолати қайд этилган.

Шу билан бирга, мамлакатда табиий аҳоли ўсиши сақланиб қолмоқда. Йилнинг дастлабки олти ойида 373,4 минг нафар чақалоқ туғилган бўлиб, табиий ўсиш 286,5 минг кишини ташкил этган.

Туғилган чақалоқларнинг 192,9 минг нафари ўғил болалар (51,7 фоиз), 180,5 минг нафари эса қиз болалар бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда туғилиш суръати пасайишда давом этмоқда. Хусусан, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 373,4 минг нафар чақалоқ туғилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...