Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  маънавият  масаласи кўтарилмоқда.  ОТМларнинг  бакалавриати ва магистратурасига  маънавият тарғиботига оид янги фанлар киритилади
Жамият

Ўзбекистонда маънавият масаласи кўтарилмоқда. ОТМларнинг бакалавриати ва магистратурасига маънавият тарғиботига оид янги фанлар киритилади

399
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат ОТМларининг  бакалавриати ва магистратурасига  маънавият тарғиботига оид янги фанлар киритилади.  Қолаверса,  мамлакат бўйлаб Маънавият ва  маърифат  масканлари  ташкил қилинади. Бу ҳақда Batafsil.uz.  мухбири  хабар бермоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб  тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилиши ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланишни йўлга қўйиш топширилган.

 Бундан  ташқари, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилади.

Таълим ташкилотларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича янгича тартиб жорий этилиб, унга кўра:

  • ҳар бир умумтаълим муассасасида жорий этилган ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;

  • давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида, талабалар сонидан қатъи назар, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, олий таълим муассасаларида мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...