Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ноёб ёввойи ҳайвонларни овлашга вақтинча тақиқ жорий этилди
Жамият

Ўзбекистонда ноёб ёввойи ҳайвонларни овлашга вақтинча тақиқ жорий этилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йил 1 августдан бошлаб камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни овлаш тақиқланди. Чеклов 2028 йил 1 январга қадар амал қилади. 

Вазирлар Маҳкамасининг 343-сон қарорига мувофиқ, тақиқ қарор иловасида келтирилган ҳайвон турларига нисбатан татбиқ этилади. Бироқ мазкур чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштирилаётган ёввойи ҳайвонлар, шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун ов қилиш ҳолатларига нисбатан қўлланилмайди. 

Қарорга мувофиқ, ёввойи ҳайвонларни тутиш бўйича квоталарни шакллантириш ва тақсимлашда ҳам ов қилиш тақиқланган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган турлар учун квота ажратилишига йўл қўйилмайди. 

Ҳукуматга кўра, мазкур чоралар Президентнинг "Ўзбекистон — 2030" стратегиясини амалга ошириш, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш, экотизимлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда камёб турларни муҳофаза қилишга қаратилган. 

Аввалроқ Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан балиқларнинг кўпайиш даврида табиий популяцияни асраш ҳамда ноёб турларнинг йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга вақтинчалик тақиқ ўрнатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...