Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жорий ҳафтада республикамизда кескин совуқ об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакат шимолида тунги ҳарорат -15 градусни ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Россиянинг Москва вилоятида юзага келиб Волга бўйлаб Ўзбекистонга кириб келаётган совуқ ва нам ҳаво массаси аёзни келтириб чиқаради. “Ўзгидромет” берган маълумотга кўра, совуқ масса республика об-ҳавосига 21-24 ноябрь кунлари ўз таъсирини кўрсатади. Шу кунлари республикада ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланади. 21 ноябрь куни шамол тезлиги секундига 15-20 метрни ташкил қилади.
22-24 ноябрь кунлари ҳаво-ҳарорати аста-секин пасайиб, тунгги пайтда 0, -5 градус, айрим жойларда -8 градус, кундузи -2, +3 градус атрофида бўлади.
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида тунда ҳаво ҳарорати -10, -15 градус, кундузи +2, +7 градусга тенглашади.
Изоҳлар мавжуд емас