Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси фақат амалдорлар учун мўлжаллангани тўғрисидаги миш-мишлар инкор қилинган. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Санитария-эпидемиолик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновнинг айтишича, бу маълумот ҳақиқатга мос келмайди.
“”Спутник V” вакцинаси, биринчи навбатда, 65 ёшдан катталар ва тиббиёт муассасаларида касаллик билан юзма-юз келаётган ходимларни эмлаш учун олиб келинган”, -деди у.
Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Тошкентда 23 минг киши «Спутник V» билан эмланган. Бугун ва эртадан бошлаб Республикамизнинг барча ҳудудларига ушбу вакцина юборилади.
Шунингдек, Қурбоновнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида мавжуд эмлаш марказларига мурожаат қилаётган айрим шахслар ёши 65 ёшга етмагани боис эмланмаётгани ҳақида эътирозлар бор.
Мутахассиснинг айтишича, ҳозирги эмлаш жараёнларида ушбу ёшга етмаган бўлган шахсларни ушбу вакцина билан эмлашнинг имкони йўқ. Кейинги босқичда эмлаш контингенти ўзгаради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасидан жами 100 минг доза келтирилган. Препарат икки компонентли бўлгани боис (икки марта ўтказилади), у 50 минг кишини эмлашга етади.
Бу борада шуни билиш муҳимки, Россия вакцинасининг ҳақиқий номи “Гам-КОВИД-Вак" бўлиб, препаратнинг оммавийлигини таъминлаш учун "Спутник V" номли савдо маркаси танланган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас