Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда судга киритилган маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар учинчи қарори ҳақиқий эмас деб топилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда судга киритилган маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар учинчи қарори ҳақиқий эмас деб топилмоқда

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил якунларига кўра, маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ҳокимликларнинг 2 043 та қароридан 611 таси бекор қилинган. Бу Олий суд томонидан эълон қилинган маъмурий низолар таҳлилидаги энг диққатга сазовор кўрсаткичлардан бири бўлди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълумотларига кўра, ўтган йили маъмурий судлар жами 17 714 та оммавий низони кўриб чиққан. Натижада 7 минг нафарга яқин фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган. Ҳокимликлар билан бир қаторда бошқа давлат идораларининг ҳам қарорлари устидан кўплаб шикоятлар қаноатлантирилган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг 2 043 та қароридан 611 таси (тахминан 30 фоизи) ҳақиқий эмас деб топилган. Солиқ органларининг 1 593 та қароридан 743 таси (қарийб 47 фоизи) бекор қилинган. Кадастр агентлигининг эса 1 594 та қарордан 449 таси юзасидан чиқарилган суд қарорлари фуқаролар фойдасига бўлган.

Судлар нафақат қарорларни бекор қилган, балки мансабдор шахсларнинг 2 750 та хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ҳам қонунга хилоф деб топган. Тизимдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида маъмурий органларга 3 314 та хусусий ажрим юборилган.

Юқори инстанцияларда ишларни қайта кўриш жараёнида ҳам қуйи судлар хатолари тузатилган. Хусусан, апелляция босқичида 394 та, кассацияда 230 та ва Олий суднинг тафтиш босқичида 125 та қарор бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Антикоррупция агентлиги сўнгги беш йил ичида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг салмоқли қисми жамоатчилик назоратидан четда қолаётганлигини хабар берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...