Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда “тонировка” нархини камайтириш  режалаштирилган
Жамият

Ўзбекистонда “тонировка” нархини камайтириш режалаштирилган

1122
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Депутат Дониёр Ғаниевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда яқин келажакда “тонировка” нархини камайтириш режалаштирилган.

“Яқин орада тонировка масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Aвтомобиль ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасам-да, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан”, -деди депутат. 

Ғаниевнинг сўзларига кўра, у ҳамкасби Баҳром Раҳмоналиев билан тонировка нархини пасайтириш юзасидан 2-3 хил таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритишдан аввал Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборган. 

Вазирликнинг депутатларга берган жавоб хатида қайд этилишича, бугунги кунда тонировка нархини камайтириш бўйича президент Администрацияси томонидан тегиши қарор лойиҳаси тайёрланган бўлиб, ИИВ бу ҳужжатга ўз тавсияларини киритган.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг октябрь ойи бошида мамлакатда орқа ён ойналарни тонировка қилиш нархи камайтирилганди. Жисмоний шахслар учун бу БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 225 минг сўм)ни ташкил этди. Илгари орқа ён ойналар тонировкаси учун БҲМнинг 10 бараварини тўлаш лозим эди. Юридик шахслар учун нарх ўзгаришсиз қолди, яъни БҲМнинг 10 баравари миқдорида.

Шунингдек,   ўшанда ҳам олд, ҳам орқа ойналарни тонировка қилиш нархи ўзгаришсиз, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (12 250 000 млн. сўм) миқдорида қолди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...