Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган. “Ўзметкомбинат” матбуот-хизмати маълум қилишича, бунинг сабаби - сўнгги йилларда мамлакат ижара бозорида ушбу маҳсулот турига қўйилган талабларга айрим ҳолларда риоя қилмайдиган кўплаб кичик хусусий корхоналар пайдо бўлганлигидадир.
Бугунги кунда кўплаб кичик корхоналар пўлатни индукцияли иситиш печларида эритиб келмоқдалар. Ушбу жараённинг асосий камчилиги шундаки, уларда тошқол исиши металлда ҳосил бўлган иссиқлик эвазига содир бўлади. Шунинг учун тошқол ҳарорати эритилган металл ҳароратидан паст бўлади. Бу эса металлдан зарарли аралашмаларни олиб ташлашни қийинлаштириб, улардан тайёрланадиган металл маҳсулотлари сифатини пасайтиради. Бундан ташқари, ушбу эритиш жараёни хусусиятлари қўшимча металл парчаларини талаб этиши боис, ортиқча харажат ва тан-нархининг ошишига сабаб бўлади.
Шунингдек, аксарият кичик корхоналарда сертификатлаш ва сифатни тасдиқлаш учун зарур бўлган тайёр металл маҳсулотнинг ҳар-бир партиясини қабул қилиш ва топшириш синовларини ўтказиш, шунингдек, технологик жараённи назорат қилиш учун синов лабораториялари мавжуд эмас.
“Ўзметкомбинат” мутахассисларининг айтишича: "Кичик корхоналарда металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ишлаб чиқарувчилар томонидан мазкур жараён асосан сертификатлаш пайтида амалга оширилиб, олинган сифат кўрсаткичлари сертификат амал қилиш муддати давомидаги барча ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан қўлланилмоқда".
Шунингдек, уларнинг фикрича, ҳозирги кунда мамлакатда металл маҳсулотларни бозорлар ва махсус дўконларда сотилишини назорат қилувчи механизм мавжуд эмас. Металл буюмлар амалдаги стандартларга мувофиқ таснифланмаганлиги боис, уларни мақсадга номуфиқ тарзда ишлатиш хавфи ошади. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ҳозирга қадар номувофиқлик аниқланган ҳолатларда истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш ҳамда қурилиш маҳсулотларини бозордан чақириб олиш механизми қўлланилмаяпти.
"Қурилишда ишлатиладиган металл буюмлар сифатини суст даражада назорат қилиниши сейсмик фаол ҳудудда жойлашган Ўзбекистондаги бино ва иншоотлардан фойдаланишда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Вазиятни ўзгартириш учун "Ўзметкомбинат " томонидан металл буюмлар сифатини тадқиқ қилишга мўлжалланган 13та жиҳоз сотиб олинди. Улар янги мажмуа барпо этиладиган Республика синов ва сертификатлаштириш марказида ўрнатилади», - дея қайд этишди компания вакиллари.
Ушбу лойиҳани амалга оширилиши товарлар сифати ва ишлаши бўйича республика истеъмолчиларига кафолатни таъминлайди. Айнан шу ерда металл прокати синовдан ўтказилиб, уларнинг сифати аниқланади.
Бундан ташқари, 2020 йил 15 январгача металл буюмлар сифати ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан белгиланган меъёрларга мувофиқлиги бўйича қурилиш металл буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти ўрганилади. Бу борада 2020 йил 1 мартдан бошлаб, ишлаб чиқарилган йили божхона расмийлаштируви пайтида 3 йилдан ошган ҳамда илгари фойдаланишда бўлган индукцион печь ва камераларини мамлакатга олиб кириш тақиқланади.
Изоҳлар мавжуд емас