Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга яна совуқ келмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
“18-20 ноябрда Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади”, - дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
18-20 ноябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳарорат кечалари 8-13° совуқгача, шимолда 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасайиши кутилмоқда.
Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15° га кам бўлиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас