Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ўз вазифаларини ҳалол ва виждонан бажараётган давлат хизматчиларига муносиб кексалик таъминлаб берилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу тўғрисида кеча давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлган.
Йиғилиш давомида президент давлат хизматчилари фаолиятининг кафолатлари мустаҳкамланишини таъкидлаб ўтган.
Хусусан, келгуси йилдан бошлаб ходимнинг тажрибаси, малакаси ва натижаларига қараб рағбатлантириш тизими жорий этилади. Уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан суғурта қилинади. Ўз вазифаларини ҳалол ва виждонан бажарадиган давлат хизматчиларига муносиб қарилик кафолатланади.
Шунингдек президент 1 ноябрдан Ўзбекистондаги давлат идоралари ишга қабул қилишда объективка (маълумотнома) талаб қилишда воз кечишади.
Учрашув давомида Президент ишга қабул қилишда янги транспарент тизимининг жорий этилиши ҳақида айтиб ўтган.
Изоҳлар мавжуд емас