Ўзбекистонда Жиззахдаги завод базасида енгил тижорат Volkswagen Caddy автомобиллари ишлаб чиқарилади. Илк машиналарни июлда сотиб олиш мумкин бўлади

3 June 2020, 13:26 476 ... Жамият
Ўзбекистонда Жиззахдаги завод базасида енгил тижорат Volkswagen Caddy автомобиллари  ишлаб  чиқарилади. Илк  машиналарни июлда сотиб олиш мумкин  бўлади

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзавтосаноат” маълумотларига  ҳавола қилган ҳолда  Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Жиззахдаги завод  базасида Ўзбекистонда енгил тижорат Volkswagen Caddy автомобиллари  ишлаб  чиқарилади.

 Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида Жиззах автомобиль заводи МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди. Айни пайтда заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр.

Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида «Volkswagen Caddy» автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовлари ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилган.

Автосалон экстерьер.JPG

 Ҳозирда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сертификациялаш ва транспорт воситаларининг амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, жумладан сертификацияловчи орган томонидан назорат иқлим текширувлари ва Умумий техник регламент талабларига биноан бошқа синовларни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўунингдек, «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фольксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинди.  Таъкидлаш жоизки, “Volkswagen Caddy” русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан Ўзбекистоннинг “Фольксваген” расмий салонларида  бошланиши режалаштирилмоқда.

 Завод фасад1.JPG

«Ҳар бир дилер корхоналарининг лойиҳалари алоҳида, «Фольксваген» мижозларининг автосалон ҳудуди бўйлаб қулай ҳаракатланишига йўналтирилган компаниянинг концепциясига мувофиқ тасдиқланди.  Ҳозирда «Фольксваген» стандартларига мувофиқ янги дилерлик марказларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда, уларнинг барчаси харидорларга сифатли сервис хизматини кўрсатиш учун замонавий жиҳозлар билан жиҳозланади», -  кайд этди «Жиззах Авто” бош директори Ойбек Аюбов.

Бундан ташқари, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида «Жиззах Авто» компанияси ва дилерлик корхоналари ходимларини «Фольксваген» бренди глобал стандартларига мувофиқ ўқитиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди. Мутахассислар иштирокида маҳсулот савдосини юритиш ва автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича илк ўқув тренинглар 2020 йил май ойида ўтказилган.

«Volkswagen Caddy» - 7 ўриндиқли  (5-ўриндиқли кўриниши ҳам мавжуд) йўловчи ва юк минивени. Автомобиль ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 км.га 9,3 литр, трассада  100 км.га 6,1 литр.
Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш