Ўзбекистондаги метан заправкалар фаолиятига яна вақтинчалик чекловлар киритилди
Жамият

Ўзбекистондаги метан заправкалар фаолиятига яна вақтинчалик чекловлар киритилди

71

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва табиий газга бўлган талабнинг ортиши сабабли Ўзбекистон бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига яна чекловлар жорий этилди. Ушбу чора биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини газ билан таъминлашга қаратилганлиги айтилмоқда.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, совуқ тушиши натижасида айрим ҳудудлардаги қувурларда газ босими пасайиши кузатилмоқда. Тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида энергетика тизими 24 соатлик кучайтирилган иш режимига ўтказилган. Устувор вазифа сифатида аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш белгиланган.

Киритилган чекловлар барча транспорт воситаларига тааллуқли эмас. Қуйидаги тоифадаги транспортлар учун газ таъминоти барқарор ва чекловларсиз давом этади:

  • Жамоат транспортлари;

  • Ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус транспорт воситалари.

Вазирликнинг таъкидлашича, АГТКШлар фаолиятига қўйилган чекловлар вақтинчалик характерга эга. Об-ҳаво шароити яхшиланиб, газ босими меъёрига келиши билан чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади. Ҳудудлардаги вазиятдан келиб чиқиб, қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...