Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 33 287 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,5% га ошган.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга ўқиш учун келган чет эл фуқаролари сони бўйича Ҳиндистон ва Туркманистон етакчилик қилмоқда:
-
Ҳиндистон - 14 322
-
Туркманистон - 8 348
-
Тожикистон - 2 323
-
Покистон - 1 620
-
Хитой - 1 254
-
Жанубий Корея - 806
-
Қирғиз Республикаси - 696
-
Миср - 498
-
Филиппин - 461
-
АҚШ - 429
-
Туркия - 333
-
Афғонистон - 280
-
Иордания - 175
-
Россия - 158
-
Буюк Британия - 153
-
Бошқа давлатлар - 1 431
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 9,5 минг нафар чет эллик талабалар ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 фоизга кўпдир.

Изоҳлар мавжуд емас