Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга биринчи аёзлар кириб келмоқда.  “Ўзгидромет”  бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида  маълумот берди
Жамият

Ўзбекистонга биринчи аёзлар кириб келмоқда. “Ўзгидромет” бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди

1800
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзгидромет” келгуси ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақидаги маълумотни тақдим этди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

“Кеча Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия)дан совуқ ҳаво массасининг кириб келиши бошланди. Бунинг натижасида Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида ёмғир ёғди, Устюрт бўйлаб биринчи қор келди”, - деб таъкидламокда “Ўзгидромет”.

Мазкур ҳудудларда ҳаво ҳарорати 10-15 градусни ташкил қилди. Устюртнинг айрим жойларида эса термометр устунчаси 0 градусгача тушди. Тунги пайтда совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб тарқалди. Бутун республика бўйича ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучли ёмғир кузатилди. Ҳаво ҳарорати кескин пасая бошлади.

Аммо кун давомида ёғингарчилик тўхтаб, ҳаво ҳарорати 8-10 градусни, шимолда эса 3-8 градусни ташкил қилади.  

“5-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб антициклон ҳукмронлик қилади. Кам булутли ҳаво бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 5 ноябрь куни кечки пайтда ва эрталаб Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси бўйлаб ёғингарчилик эҳтимоли сақлаб қолинади”, - деб синоптиклар маълумот биришмоқда.

Тунгги вақтда ҳаво ҳарорати 0-5 градус атрофида бўлади. 5-7 ноябрь кунлари биринчи аёзлар кузатилиши мумкин. 5-7 ноябрь кунлари кундузги ҳарорат 8-13 градусни ташкил қилиб, 8-9 ноябрь кунлари 10-15 градусга тенг бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...