Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқлари Шотландияда ҳимоя қилиниши таъминланади
Жамият

Ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқлари Шотландияда ҳимоя қилиниши таъминланади

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон ва Шотландия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга амалий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бу борада Шотландия ҳукумати, Worker Support Centre ташкилоти ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида шерикликни ривожлантиришга келишиб олинган.

Келишув 19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмоновнинг Эдинбург шаҳрига амалий ташрифи доирасида ўтказилган учрашувда эришилган.

Унда Шотландия ҳукуматининг миграция стратегияси бўйича гуруҳи раҳбари Жек Тирлвелл ҳамда Worker Support Centre ташкилоти вакиллари иштирок этган.

Worker Support Centre— Шотландияда меҳнат қилаётган хорижий фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ихтисослашган мустақил хайрия ташкилоти ҳисобланади .

Марказ, айниқса, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий парвариш соҳаларида мавсумий ишчи визаси орқали фаолият юритаётган мигрантларга маслаҳат ва кўмак беради.

Учрашувда Шотландияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш, муаммоларини тегишли идораларга етказиш ҳамда қийин вазиятга тушиб қолганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш ва фуқаролар мурожаатларини биргаликда кўриб чиқиш муҳимлиги таъкидланган.

Аввалроқ Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия раҳбарлари Буюк Британиядан мустақил бўлиш тўғрисида меморандум имзолаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...