Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик олимлар жароҳатларни тез фурсатда даволовчи инновацион гидрогель яратишди
Жамият

Ўзбекистонлик олимлар жароҳатларни тез фурсатда даволовчи инновацион гидрогель яратишди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари халқаро ҳамкорлар билан биргаликда инфекцияланган жароҳатларни даволаш учун мўлжалланган, юқори самадорликка эга янги авлод кўп функцияли гидрогель боғламини ишлаб чиқишди.

Полимерлар кимёси ва физикаси институти тадқиқотчилари томонидан яратилган ушбу инновацион ишланма юқори ёпишувчанлик, чўзилувчанлик, антиоксидант ва антибактериал хусусиятлари билан ажралиб туради. У анъанавий боғламлардан фарқли ўлароқ, нафақат жароҳатни ташқи муҳитдан ҳимоя қилади, балки тўқималарнинг қайта тикланишини (регенерация) сезиларли даражада тезлаштиради.

Мазкур лойиҳанинг илмий аҳамияти дунё миқёсида тан олиниб, тадқиқот натижалари нуфузли халқаро нашр — "Chemical Engineering Journal" журналида чоп этилган.

Гидрoгель поливинил спирт, мидия муцини, темир ионлари ва артемизинин моддалари асосида тайёрланган. Унинг ўзига хос "икки тармоқли" (double-network) тузилиши инфекция тарқалишининг олдини олади ва яллиғланиш жараёнини тўхтатади.

photo_2026-01-14_17-08-30.jpg

Тўқималарга мустаҳкам ёпишади ва ҳаракат давомида ўз шаклини йўқотмайди.

Оксидловчи стрессни пасайтириб, организмдаги ўсиш омиллари экспрессиясини оширади.

Экспериментал синовлар натижасига кўра, ушбу гидрогель инфекция тушган оғир жароҳатларда тери қаватининг тикланишини анъанавий усулларга қараганда анча тезроқ таъминлаши исботланган. Мутахассислар ушбу ишланмани тиббиётда жароҳатларни даволашнинг энг истиқболли ечимларидан бири сифатида баҳоламоқдалар.
Бундан олдин Ўзбекистон Фанлар академияси ва Материалшунослик институти олимлари қуёш нурини 
"ақлли" иссиқликка айлантирувчи нанокомпозит плёнкани намойиш этганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...