Ўзбекистонлик шифокорлар дунё миқёсидаги флешмобга қўшилиб, ватандошларидан уйда қолишларини сўрашмоқда
Жамият

Ўзбекистонлик шифокорлар дунё миқёсидаги флешмобга қўшилиб, ватандошларидан уйда қолишларини сўрашмоқда

655

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу кунларда ўтказилаётган глобал флешмобга қўшилди. Дунё бўйлаб шифокорлар коронавирус  пайтида карантин чораларини қўллаб-қувватлаш учун фотосуратларини чоп этишмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Суратларда шифокорлар фуқароларга мурожаат қилмоқдалар: #stayed at work for you. You stay at home for us ("Мен сиз учун ишда қоляпман. Сиз биз учун уйда қолинг").

Ўзбекистонлик шифокорларнинг  ҳам флешмобда  иштирок этиши ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилган.

Малайзиялик шифокор Жи Тик Шенг ушбу акциянинг ташаббускори бўлиб, у Facebook орқали  уйда қолишга чақириқ сўзлари акс эттирилган фотосуратини эълон қилган. Бугунги кунга қадар дунё бўйлаб 50 мингга яқин шифокор уни қўллаб-қувватлаган.
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...