Ўзбекистонлик талабаларга  Россияга киришга рухсат   берилди.  Кириш шартлари  нимадан иборат?
Жамият

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилди. Кириш шартлари нимадан иборат?

586

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонлик ва яна бешта давлатдан бўлган талабалар, аспирантлар, тайёрлов факультетлари тингловчиларига ўқиш учун Россияга қайтишга рухсат берилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон, Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон ва Шри-Ланка фуқаролари Россияга кириши мумкин.

Кириш шартлари

Россияга киришдан аввал чет эллик талабалар чегарадан ўтиш санасидан камида 10 кун олдин электрон почта орқали тегишли ОТМни хабардор қилишлари керак. Хат юборилгандан сўнг кириш ҳақидаги маълумот электрон почтага келиб тушади. Россия Федерациясига киришдан олдин камида уч календарь кундан аввал талаба ПЗР усулида COVID-19 учун таҳлил топшириши, агар натижа салбий бўлса, ўз мамлакатида рус ёки инглиз тилида тегишли ҳужжатни олиши лозим.

Россия Федерацияси ҳудудига кириб келганидан сўнг, хорижий талабалар 72 соат   ичида қайта ПЗР таҳлилини топшириши керак. Таҳлил натижалари чиққунига қадар, улар ўз яшаш жойлари бўйича ўз-ўзини яккалаш режимига риоя қилишлари керак бўлади. Яккаланиш даврида ўқиш онлайн форматда бўлиб ўтади, такроран таҳлил топширмаган хорижий талабалар кундузги ўқишга қўйилмайди.

Агар ўз-ўзини изоляция қилиш даврида иситма, томоқ оғриғи, бурундан сув кетиши, йўтал каби ўткир   респиратор касалликнинг илк белгилари пайдо бўлса, талаба бу ҳақида дарҳол университетни хабардор қилиши ва шифокорни чақириши керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...