Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик журналист Шарофиддин Тўлагановнинг айтишича, Ўзбекистондаги тўқимачилик корхонаси Украина ҳарбийлари учун форма тикмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Тўлаганов ушбу хабарни “Фейсбук”даги ўзининг саҳифасида эълон қилиб, тегишли суратни ҳам жойлаган. У мазкур ҳолатни сиёсийлаштирмасликка чақирган ва бундай шартномалар ўзбек тадбиркорлари нақадар экрин фаолият юритишини таъкидлаб ўтган.
Журналистнинг қўшимча қилишича, тадбиркорлар ҳолатнинг ошкор қилинишига қарши бўлишмаган. Бироқ, маҳсулот тўхтатилмасдан, ўз эгасига етиб бориши учун журналист бу янгиликни тахминан бир ой чоп қилмаган.
Изоҳлар мавжуд емас