Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар Янги йил байрами кунлари беш кунлик дам олиш масаласини кўриб чиқиш зарур, деб ҳисобламоқда
Жамият

Ўзбекистонликлар Янги йил байрами кунлари беш кунлик дам олиш масаласини кўриб чиқиш зарур, деб ҳисобламоқда

665
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар Янги йил байрами кунлари беш кунлик дам олиш масаласини кўриб чиқиш зарур, деб ҳисобламоқда. Уларнинг айримлари ижтимоий тармоқларда ёзишича, бу номигагина қилинмоқда, чунки қўшилган дам олиш кунлари учун шанба куни ишлаб беришга тўғри келади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ҳукуматнинг   31 декабрдан 4 январь кунига қадар Янги йил байрамини нишонлаш ҳақидаги кутилаётган қарори мамлакатнинг деярли барча ижтмиоий тармоқларида катта шов-шувни келтириб чиқарди.  

Хўш, беш кунлик дам олиш кунлари одамларга нега маъқул эмас? “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятининг маълумотларига кўра, одамларга дам олиш кунларининг кўчирилиши ёқмаяпти. Кўринишича, одатдагидек қўшимча дам олиш кунлари туҳфа қилинмайди, аксинча, улар кейинги дам олиш кунлари ҳисобидан берилади холос. Натижада кейинги ҳафтада бир кунгина дам олинади. Бу эса албатта маълум мураккабликни келтириб чиқаради.  

Шунинг учун кўпчилик дам олиш кунларининг кўчирилишига қарши. Ўзбекистонликларнинг фикрича, дам олиш кунлари ой давомидаги шанба кунлари ҳисобидан жорий қилиниши эмас, балким фуқароларга совға тарикасида берилиши лозимдир.

Пенсиялар тўланилиши ҳам алоҳида масала. Ёдингизда бўлса, ўтган 1 сентябрь куни пенсиялар берилмаганлиги оқибатида кишилар пулсиз ўтиришга мажбур бўлган эди. Байрамни узоқ давом эттириш нияти бўлса, бу ойда пенсияларни олдинроқ тўлаш имкониятини топиш керак. Бу одамларга ғамхўрлик қилиш деб аталади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...