Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликларни қандай қиш кутмоқда. Ўзгидрометдан башорат
Жамият

Ўзбекистонликларни қандай қиш кутмоқда. Ўзгидрометдан башорат

623
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган қишнинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Синоптикларнинг фикрича, ёғингарчилик кам бўлади, ҳарорат эса ўртача кўрсаткичлардан юқорироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қиш даврлари илиқ ва кам қорли бўлди. Бироқ, бу даврда ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши кузатилади.

Сўнгги 20 йил ичида 2007-2008, 2011-2012-йиллардаги қиш совуқ ва узоқ давом этди, бу ўртача иқлим қийматларидан 3-4 даража паст бўлди. Ушбу қишларнинг айрим кунларида ҳаво ҳарорати Тошкентда кечалари 15-17даражагача, кундуз кунлари эса 8-13 даража​​​​​​​гача пасайди. Бундай об-ҳаво шароити одатда Россиянинг Европа ҳудудидан, Уралдан, баъзан, ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳавонинг кириб келиши ҳисобига вужудга келади.

Энг илиқ қиш ойлари эса 2003-2004, 2008-2009, 2009-2010, 2021-2022 йилларга тўғри келади, Тошкентда ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 3-5 даражага юқори бўлган. Умуман олганда, 2015-2016-йилларнинг қиш мавсуми энг илиқ қиш мавсуми бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-6о га юқори бўлган.

Энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20-23 даража​​​​​​​гача, айрим кунларда эса 25-27даражагача кўтарилиши мумкин.

“Бу йилнинг қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида гапириш ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача совуқ, шимолда эса 15-20 даража​​​​​​​гача совуқнинг пасайиши эҳтимолдан ҳоли емас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.

“Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам ёғиши. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60% дан ошмайди”, - дея маълум қилмоқда Ўзгидромет.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...