Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди
Жамият

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида 13–14 октябрь кунлари ёғингарчилик сабаб сел оқимлари ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Ўзгидромет тоғли ҳудудларда яшовчилар, сайёҳлар ва тоғли йўналишларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирди.

Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларига тааллуқли.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида сел ва сув тошқини хавфи мавжуд.

Сурхондарё вилоятида Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари огоҳлантириш рўйхатига киритилган.

Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида ҳам хавф эҳтимоли бор.

Навоий вилоятида Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари, Жиззах вилоятида эса Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари огоҳлантирилган.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам сел хавфи юзага келиши мумкин.

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ ҳудудлари ҳам хавф мавжуд ҳудудлар қаторида.

Андижон вилоятида Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри учун огоҳлантириш берилган.

Бундан ташқари, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши ва пастқам жойларни сув босиши мумкин.

Ўзгидромет аҳолига об-ҳаво шароитини инобатга олиш, сел келиши мумкин бўлган ўзанлар ва сув йўлларига яқинлашмаслик, тоғли ҳудудларга сафар режалаштирганда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...