Загрузка
Загрузка
Ўзгидромет - дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади
Жамият

Ўзгидромет - дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади

642
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган дам олиш кунларининг батафсил об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47даражагача бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бугун ва дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7о га юқори бўлади”,- дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45о атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47о гача бўлиши кутилмоқда.

“Қуёш урушини олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмасликка ҳаракат қилинг”, - дея огоҳлантиришмоқда мутахассислар.

Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича музли сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+