Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон демократик давлат эканлиги боис тиктокчиларни чекламаслик кераклигини айтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"Биз тиктокчиларни чекламаслигимиз керак. Ўзбекистон демократик давлат ва биз ривожланишга тўсиқ қилмаймиз. Агар биз ёшларни тўғри йўлга йўналтирсак, унда эртага бизга керак бўлган кадрлар шаклланади", - деди Тошкент шаҳар ҳокими 2020 йилги “Тошкент ёшлар форуми”даги нутқи чоғида.
Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Ўзбекистон телевидениесида мутахассислар “TikTok”да видео олаётган қизларни танқид қилишган эди.
"Мен TikTok ҳақида айтиб ўтмоқчи эдим. 15-18 ёшдаги кўплаб қизлар у ерда турли видеоларни жойлаштирадилар. Ахир, бу қизлар келажакда она ва келин бўлишади. 50-60 ёшга кирганида неваралари олдида бунақа видеолардан уялмайдими? Лекин бошқа томони ҳам бор. “TikTok”да видеони суратга олган қизга ким уйланади?",- деди кўрсатув иштирокчиларидан бири.
Шуниси қизиқки, Россияда энг юқори ҳақ тўланадиган тиктокчилар рейтингида ўзбекистонлик етакчилик қилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас