Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жаҳонгир Отажонов ўз мақсади сари – Ўзбекистон президентлиги лавозимига қараб изчил бормоқда. Хонанда Instagramдаги саҳифасида ўз сиёсий партиясини ташкил қилишга биринчи қадам қўйганлиги ҳақида айтиб берган.
26 январь куни жойлаштирган ролигида Отажонов “Халқ манфаатлари” янги демократик партиясини рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борганлигини айтган.
“Ишларни якунлаб, бу ҳақида қўшимча маълум қиламиз”, - деди у.
Илгарироқ, яқиндагина мусиқий фаолияти якунлангани ҳақида маълум қилган хонанда бўлажак президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатиш ниятини эканлигини билдирган эди.
Кейинчалик ниятларининг жиддийлигини исботлаш учун у Мирзиёевдан хоким қилиб тайинлашни сўраган.
Изоҳлар мавжуд емас