Загрузка
Загрузка
Жамоатчилик бонг урмоқда. Машҳур Миздакхон некрополининг деворлари остида замонавий қабрлар учун жойлар сотилмоқда
Жамият

Жамоатчилик бонг урмоқда. Машҳур Миздакхон некрополининг деворлари остида замонавий қабрлар учун жойлар сотилмоқда

519
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Машҳур Миздакхон некрополининг деворлари остида замонавий қабрлар учун жойлар сотилмоқда. Бу қарор қадимий ёдгорликнинг сақланишига албатта салбий таъсир кўрсатади, қолаверса, бу масканнинг туристик объект сифатидаги мақомини йўққа чиқаради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Юз бераётган воқеаларни акс этган фотосуратлар таниқли жамоат арбоби ва блогер Лилия Николенко томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Унинг сўзларига кўра, бу ерда замонавий дабдабали қабристон яратиш режалаштирилганга ўхшайди.

"Ўрта аср ёдгорликлари деворлари остида замонавий қабрлар учун жойларни сотиш бошланган. Назаримда, Миздакхон сайёҳлик объекти сифатида тизимли равишда йўқ қилинмоқда ",- деди у.

Миздахон некрополи қадимий қабристон бўлиб, Нукус шаҳридан 40 дақиқа узоқликда жойлашган археологик иншоотлар мажмуаси ҳисобланади ва икки юз гектар майдонни эгаллайди. Бу ерда қадимий қабрлар мавжуд, уларнинг баъзилари эса 2400 йиллик тарихга эга. Миздакхон - Марказий Осиё минтақасидаги энг қадимий ва йирик қабристонлардан биридир. Қадим замонлардан бери бу жой муқаддас ва сирли маскан сифатида кўплаб зиёратчиларни жалб қилиб келмоқда. Сўнгги дафнлар XIV асрга тўғри келади.

Афсонага кўра, қабристон ҳудудида дунё охиратигача қолган вақтни ҳисоблайдиган “Дунё соати” ёки “Қиёмат соати" мавжуд. Ҳар йили "соат" деворидан бирта ғишт тушади ва афсонада айтилганидек, охирги ғишт тушганда, қиёмат содир бўлади. Шунинг учун бу ерга келган зиёратчилар тошларни эҳтиёткорлик билан йиғиб, уларни ёнма-ён қўйишади ва нажот сўраб дуо ўқишади.

Шунингдек, некропол ҳудудида Малика Мазлумхон Сулув ер ости мақбараси, Гиаур-қалъа қалъаси, Халифа Ережеп ва Мадаминхон мақбаралари, Карвонсарой, Қирик-шопан қалъаси, Жомарт-Кассап минораси, мадраса ва бошқа объектларни кўриш мумкин. Қабристон бўйлаб минг йиллик тарихга эга бўлган сон-саноқсиз мозорлар мавжуд. Улардан баъзилари шу даражада яхши қурилганки, асл қиёфасини деярли йўқотмаган. Қабрлар ёнида қадимги қолдиқлар: турли уй буюмлари, идишлар, ассуарийлар учратилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...