Загрузка
Загрузка
Жазирамада автомобиль кондиционерини асраш сирлари. UzAuto Motors маслаҳати
Жамият

Жазирамада автомобиль кондиционерини асраш сирлари. UzAuto Motors маслаҳати

1450
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors жазирамада автомобиль кондиционерини асраш сирлари билан ўртоқлашган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

“Aвтомобилингизни совутишнинг энг тезкор усули - бу унинг қизиб кетмаслигини олдини олишдир. Aвтомобиль тўхташ жойи учун иложи борича тўғридан-тўғри қуёш нури тушмайдиган ёки усти ёпиладиган жой топишга ҳаракат қилинг. Бу ер остидаги автомобил тўхташ жойи ёки дарахт соясида бўлиши мумкин. Шундай қилиб, кун охирига келиб қайтганингизда автомобилингизни ғилдиракдаги печка каби ҳис этмайсиз”, - деб таъкидламоқда компания. 

Aгар автомобилингиз салони жудаям исиб кетган бўлса, кондиционерни қўшишдан олдин иссиқ ҳавони чиқариб юбориб, уни шамоллатиш керак. Бунинг учун сиздан фақат барча ойналарни очиш ҳамда озгина ҳаракатланиш талаб этилади. Иссиқ ҳаво ташқарига чиқиб кетгандан сўнг, кондиционер автомобиль салонини осонлик билан тезликда совутади. 

Aвтомобилни ўт олдирганингиздан сўнг кондиционер тизимини тўлиқ қувват билан ишга туширманг. Aгар автомобилингизда автоматик кондиционер тизими бўлса, у паст режим билан иш бошлаб секин-асталик билан тезлигини оширади. Қўл бошқаруви билан ишлайдиган кондиционерлар билан ҳам шундай ишлашга вентилятор ва ҳароратни созлаб ишлашга ҳаракат қилинг. 

Юзингизга кондиционернинг салқин ҳавоси уриши биланоқ, айланма режимни ёқинг. Бу шуни англатадики, кондиционер тизими ташқаридан ҳаво ютмайди, балки салондан фойдаланади. Бу, ўз навбатида, кўпроқ совутиш учун камроқ тизим ишини талаб қилади. 

Манзилга етиб келгач, двигателни ўчиришдан олдин кондиционер тизимини ўчиринг. 

“Салондаги ҳаво филтрини алмаштириш зарур бўлганда, транспорт воситангизнинг даврий техник хизмат жадвалига риоя қилишни унутманг. Бундан ташқари, маълум вақтда тизимдаги совутгични (фреон) алмаштириш керак бўлади. Буни фақат сертификатланган дилерликда қилинг”, - дея маслаҳат бермоқда UzAuto Motors. 

Компаниянинг маълум қилишича, ҳароратнинг ўзгариши билан эҳтиёт бўлиш зарур. Агар ташқарида жуда иссиқ бўлса, автомобиль салонини музлатгичга айлантирманг. Тана ҳароратнинг бундай кескин ўзгаришига мослаштирилмаган

“Уй ҳайвонлари ёки болаларни автомобилда, деразалари ёпиқ ҳолда, айниқса иссиқ ҳавода қолдирманг. Aвтомобил салонидаги ҳарорат бир неча дақиқада сезиларли даражада кўтарилади, бу ҳаёт учун жиддий хавф туғдириши мумкин”, - дея якун қилмоқда компания.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...