Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи фуқаро 14 йил аввал бузиб ташланган дўкони учун компенсация олди. Натижага адлия бўлимига шикоят қилгандан кейингина эришилди.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, дўкон ҳокимнинг 2011 йил 15 октябрдаги қарори асосида бузиб ташланган. Аммо фуқаро ҳалигача товон пулини олмаган. Ўзбекистон Фуқаролик кодексининг 163-моддасига мувофиқ, зарарни ундириш тўғрисидаги талабларга нисбатан даъво муддати қўлланилмайди.
Фуқаро манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокатлар фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишди. Иш фуқаронинг фойдасига ҳал бўлиб, у 163,7 миллион сўм миқдорида товон пули олган.
Шунга ўхшаш ҳолат аввалроқ Наманганда ҳам кузатилган эди. Фуқаро бузилган уй-жойи учун саккиз йилдан сўнг компенсация олди.

Изоҳлар мавжуд емас