Диққатга сазовор туристик масканлар ёнида олтин ва кумуш қуймаларини  сотадиган аппаратлар  ўрнатилади
Туризм

Диққатга сазовор туристик масканлар ёнида олтин ва кумуш қуймаларини сотадиган аппаратлар ўрнатилади

876

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республиканинг диққатга сазовор туристик масканлари ёнида олтин ва кумуш қуймаларини сотадиган аппаратлар ўрнатилади. Мухбиримиз берган хабарга кўра, илк аппаратлар 1 июлга қадар ишлаб кетиши керак.

Туристик кўргазмалар ўтказиш жойларига вендинг аппаратларининг ўрнатилиши Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида туристик хизматларни янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Мазкур ҳужжат Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

Қарор қабул қилинган сўнг бир ой ичида олтин ва кумуш қуймаларини ишлаб чиқариш ва вендинг аппаратлари орқали сотиш бўйича таклифларни бир ой ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш вазифаси Марказий банк ва Молия вазирлигига топширилган.

Сайёҳлар 1, 3 ва 5 грамм оғирликдаги қуймаларни сотиб олишлари   мумкин бўлади.

2020 йил 1 июлга қадар мамлакатда камида ўнта савдо аппаратлари пайдо бўлади. Уларни Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлаштириш режалаштирилган. Аппаратлар туристик объектлар, жойлаштириш воситалари ва туристик маълумот марказларида ўрнатилиши керак. 2021 йил 1 январгача шунга ўхшаш аппаратлар республиканинг бошқа ҳудудларида ишга тушади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...