Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур спорт мажмуаси минтақада гольф спорт турини оммалаштириш ва спорт туризмини ривожлантириш мақсадида барпо этилган.
Тантанали маросимда Шавкат Мирзиёев ва саммит иштирокчилари Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳамда мамлакат халқини янги спорт мажмуасининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.
Давлат раҳбари мажмуада яратилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишди ҳамда лойиҳанинг минтақавий аҳамиятини юқори баҳолади.

Изоҳлар мавжуд емас