Загрузка
Загрузка
 Ўзбекистон ва Ўмон стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолади
Сиёсат

Ўзбекистон ва Ўмон стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолади

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Масқатдаги музокаралар якунида тегишли битимни имзолади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида турли соҳаларни қамраб олган 30 дан ортиқ ҳужжат алмашилди.

Давлат раҳбарлари учрашувида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни кўпайтириш, транспорт-логистика, энергетика, кимё, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Хусусан, Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясининг устав капиталини икки баробарга ошириб, 500 миллион долларга етказишга келишилган. Шунингдек, Ўмон маблағлари иштирокида ташкил этилган Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция жамғармаси фаолиятини тез фурсатда йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланган.

Музокаралар якунида стратегик шериклик тўғрисидаги битимдан ташқари визасиз режим, саноат кооперацияси, молия, имтиёзли савдо, эркин иқтисодий зоналар, божхона, транспорт, ахборот технологиялари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спорт каби йўналишларда 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланган.

Шунингдек, давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Масқатда ташкил этилган Made in Uzbekistan кўргазмаси билан танишган. Унда Ўзбекистоннинг тоғ-кон ва металлургия, электротехника, энергетика, транспорт, логистика, авиация, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноатидаги маҳсулотлари намойиш этилган. Кўргазмада Янги Тошкентни барпо этиш режалари ҳам тақдим қилинган.

Президентнинг Ўмонга давлат ташрифи 17 ноябрь куни амалга оширилган тадбирлар билан давом этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...