Загрузка
Загрузка
Суд маҳалла раисларига қўлланган 6,6 миллион сўмлик жарималарни бекор қилди. Қурилиш инспекцияси текширув бошлади
Ҳодисалар

Суд маҳалла раисларига қўлланган 6,6 миллион сўмлик жарималарни бекор қилди. Қурилиш инспекцияси текширув бошлади

53
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бир нечта маҳалла раисларига ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш айби билан 6,6 миллион сўмдан маъмурий жарима қўлланган. Бироқ суд айрим раисларга нисбатан чиқарилган қарорларни далиллар етарли эмаслиги сабабли бекор қилган. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси қўшимча ўрганиш бошлаганини билдирди.

Суриштирувга кўра, Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқармаси ходимлари маҳаллаларга бориб, уларнинг раисларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 163-моддаси билан баённомалар расмийлаштирган. Мазкур модда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, жумладан, сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жавобгарликни назарда тутади.

Суриштирувда келтирилишича, Ўрта Чирчиқ туманидаги "Бургалик" маҳалласи раиси сув крани маҳалла биносидан ташқаридаги боғда жойлашгани, унинг сув таъминотига алоқаси йўқлигини билдирган. Шунга қарамай, унга нисбатан баённома тузилиб, 6,6 миллион сўм жарима қўлланган. Суд инспекция қарорини шубҳа ва тахминларга асосланган деб топиб, уни бекор қилган ва маъмурий ишни тугатган.

"Уйғур" маҳалласи раисига нисбатан қўлланган жарима ҳам суд томонидан бекор қилинган. У маҳалла биноси ва унга тортилган сув тармоғи расман фойдаланишга қабул қилинмагани, тармоқ қурилиши ҳам охирига етказилмагани ва ундан фойдаланмаслигини билдирган. Суд эса унинг ўзбошимчалик билан сув тармоғига уланганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас, деган хулосага келган.

Манба яна бир маҳалла раиси ҳам шундай жаримага тортилганини, судга шикоят қилиш ҳуқуқини билмагани сабабли 6,6 миллион сўмни тўлиқ тўлашга мажбур бўлганини ёзган.

Мазкур суриштирувдан сўнг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси расмий муносабат билдирди. Идора маҳалла раисларига нисбатан маъмурий чоралар асоссиз ёки ўзбошимчалик билан қўлланмаганини таъкидлади.

Инспекция маълум қилишича, "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ масъул ходимлари маҳаллаларда ичимлик суви тармоғидан шартномасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаб, тегишли далолатномалар расмийлаштирган. Ушбу маълумотлар асосида инспекция назорат тадбирларини ўтказган ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 сентябрдаги 602-сон қарори талабларига мувофиқ чоралар кўрган.

Идора суд қарорларига ҳам изоҳ берди. Унинг қайд этишича, Ўрта Чирчиқ туман суди 2026 йил 9 ва 20 октябрь кунлари мазкур маъмурий ишларни инспекция ходимлари иштирокисиз кўриб чиққан. Натижада инспекциянинг жарима қўллаш ҳақидаги қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ишлар тугатилган.

Ҳозирда инспекция ушбу ҳолатлар бўйича қўшимча ўрганиш олиб бормоқда. Шунингдек, суд қарорларини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳуқуқий жараёнлар ҳам ўрганилаётгани билдирилди. Текширув якунлари бўйича қўшимча ахборот бериш ваъда қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...