Загрузка
Загрузка
Илҳом Алиев Озарбайжонда диний уламоларга давлат хизматида ишлашни тақиқлади
Дунё

Илҳом Алиев Озарбайжонда диний уламоларга давлат хизматида ишлашни тақиқлади

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 ноябрь куни Давлат хизмати кодексини амалга киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Янги кодексга кўра, диний уламолар давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллай олмайди. Бошқа давлат фуқаролигини олган ёки хорижий давлатлар олдида мажбуриятлари бўлган шахслар учун ҳам чеклов белгиланган.

Кодекснинг 20.2.8-моддасида диний уламолар давлат хизматига қабул қилинмайдиган шахслар қаторига киритилган.

Ҳужжатда, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган деб топилган, судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган, мажбурий тиббий чоралар қўллаш тўғрисида суд қарори мавжуд шахслар ҳам давлат хизмати лавозимларини эгаллай олмаслиги белгиланган.

Айрим касалликлар туфайли давлат органларида хизмат қилишга яроқсиз деб топилган шахслар ҳам ушбу лавозимларга қабул қилинмайди.

Хизмат вазифаларини бажармагани ёки белгиланган чекловларга риоя қилмагани учун давлат хизмати билан шартномаси бекор қилинган шахсларга эса олти ой давомида бундай лавозимларни эгаллашга рухсат берилмайди.

Давлат хизматига қабул қилишдаги ёш чегараси 65 ёш этиб белгиланган.

Бироқ бу талаб барча диндор фуқароларга тааллуқли эмас. Озарбайжон ОАВ ва радиоэшиттириш кенгаши 17 ноябрь куни ушбу масалага изоҳ бериб, янги кодексда диний уламоларга нисбатан аввал мавжуд бўлмаган тақиқ жорий этилмаганини маълум қилган.

Кенгашга кўра, "Диний эътиқод эркинлиги тўғрисида"ги қонуннинг 4-1.3-моддасида диний уламолар давлат органига сайланган ёки тайинланган тақдирда, эгаллаб турган лавозими давомида касбий диний фаолиятини тўхтатиб туриши назарда тутилган.

Кенгаш таъкидлашича, чеклов фуқаронинг диний эътиқоди ёки диний таълимига эмас, балки унинг касбий диний фаолият билан шуғулланувчи шахс сифатидаги мақомига тааллуқли. Шу боис диндорликнинг ўзи давлат хизматида ишлашга тўсқинлик қилмайди.

Янги кодекс 2026 йил 16 октябрда қабул қилинган. Президентнинг уни амалга киритиш тўғрисидаги фармони эса 16 ноябрда имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси кундалик мулоқотда араб тилидан кириб келган айрим диний атамалар ўрнига қозоқ тилидаги сўзлардан фойдаланишни тавсия қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...