Загрузка
Загрузка
Тошкентда кичик Нил тимсоҳи топилди
Ҳодисалар

Тошкентда кичик Нил тимсоҳи топилди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкентда балиқчилар сувда кичик Нил тимсоҳини кўриб қолди. Мутахассислар ҳайвонни хавфсиз тарзда ушлаб, Тошкент ҳайвонот боғига олиб борган.

Мутахассислар тимсоҳ топилган ҳудудни ҳам текшириб, яқин атрофда бошқа судралиб юрувчилар йўқлигига ишонч ҳосил қилган. Бошқа ҳайвонлар аниқланмаган. 

Ҳайвонот боғи маълумотига кўра, Нил тимсоҳи Африка қитъасидаги сув ҳавзаларида яшайдиган йирик судралиб юрувчилардан бири ҳисобланади.

Вояга етганлари узунлиги 5–6 метргача етиши, 50 йилдан ортиқ яшаши мумкин. Унинг озуқаси балиқлар ва сувда яшовчи майда жониворлардан тортиб, йирик ҳайвонларгача бўлиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, 2025 йил июнь ойида ҳам Тошкентда бир фуқаро уйида Нил тимсоҳини сақлаётгани аниқланган. Ўша вақтда ҳайвон Тошкент ҳайвонот боғига топширилган, уни ноқонуний сақлаган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, материаллар судга юборилган.

Бироқ бу ҳолатнинг 15 ноябрь куни топилган тимсоҳга алоқаси борлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бундай ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномаси асосида фақат юридик шахслар ташкил этган ҳайвонот боғлари ва махсус питомникларда сақланиши мумкин. Бунинг учун уларни сақлаш шароитлари ва эгалик қилиш қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши керак.

Олдинроқ Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...