Загрузка
Загрузка
The Economist 2027 йилда жаҳон молия бозорида инқироз хавфи кучайишидан огоҳлантирди
Дунё

The Economist 2027 йилда жаҳон молия бозорида инқироз хавфи кучайишидан огоҳлантирди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  The Economist нашри 2027 йилда жаҳон иқтисодиёти жиддий молиявий силкинишларга дуч келиши мумкинлигини билдирди. Нашрнинг келгуси йил учун тайёрланган The World Ahead 2027 таҳлилида давлат қарзларининг ортиши, облигациялар даромадлилигининг кўтарилиши ва сунъий интеллект соҳасидаги инвестициялар билан боғлиқ хатарлар асосий таҳдидлар сифатида кўрсатилган.

Нашр таҳлилидаги асосий хавфлардан бири — давлат қарзлари ва облигациялар бозоридаги беқарорлик. The Economist маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатларда давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати аср бошидаги кўрсаткичдан қарийб икки бараварга етган. Қарз олиш қиймати ошиши эса ҳукуматларнинг бюджет харажатларига босимни кучайтирмоқда.

Айниқса, Европа давлатлари хавф остида қолиши мумкин. Нашр Франциянинг давлат молиясидаги муаммоларни алоҳида таъкидлаган. Мамлакатда бюджет тақчиллиги юқорилигича қолмоқда, давлат облигациялари бўйича қарз олиш харажатлари эса ўсган. Буюк Британия ва Италия ҳам молиявий босимга дуч келаётган давлатлар қаторида қайд этилган.

Яна бир хавф сунъий интеллект соҳасидаги инвестициялар билан боғлиқ. The Economist таҳлилига кўра, сунъий интеллект компаниялари мураккаб ва етарлича шаффоф бўлмаган молиявий келишувлар орқали кўпроқ қарз жалб қилмоқда. Агар бу соҳадаги инвестиция ўсиши кутилган натижани бермаса, бозорда кескин пасайиш юз бериши мумкин.

Нашр 2027 йилда Эрон уруши оқибатлари, ўғитлар танқислиги ва иқлим ҳодисалари ҳам жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган. Бу омиллар озиқ-овқат хавфсизлиги ва энергия бозоридаги вазиятни янада мураккаблаштириши эҳтимоли бор.

Шу билан бирга, The Economist жаҳон иқтисодиётида инқироз албатта юз беришини айтмаяпти. Нашр келгуси йилда молиявий ва сиёсий силкинишлар эҳтимоли юқори экани, давлат қарзлари ва сунъий интеллект бозоридаги хатарлар эса жиддий эътибор талаб қилишини таъкидламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...